15 March 2012
02:52 - Барак Обаманинг рейтинги тушмоқда, аммо у яна президент бўлади
New York Times ва CBS News телеканали биргаликда ўтказган сўровнома натижаларига кўра, АҚШ Президенти Барак Обаманинг рейтинги президентлик йилларидаги энг паст нуқтага тушибди.

Унинг фаолиятини америкаликларнинг 41 фоизи қўллаб-қувватлдайди, февраль ойида 50 фоиз эди. Президентнинг фаолиятини 47 фоиз америкаликлар салбий баҳолашган. Америкаликларнинг 26 фоизи мамлакатнинг асосий муаммоси сифатида иқтисоднинг аҳволини кўрсатишибди.

Шундай бўлса ҳам, сўровнома натижаларига кўра, ҳозир сайловлар бўлса, Барак Обама республикачиларнинг номзодлари устидан ғалаб қозонган бўлар эди

Бу натижалар ҳам кўрсатмоқдаки, бу йил бўладиган сайловларда Обаманинг ғолиб чиқиш эҳтимоллиги жуда катта, дейди мухбирмиз. “Ҳаракат” агентлиги 2008 йилдаги президент сайловларини “бошланғич сайлов” деб аталадиган босқичдан бошлаб кузатиб борган эди. Бу йил бунга эҳтиёж йўқ, деб ҳисобладик.

Чунки, демократлар ҳатто бошланғич сайлов ҳам ўтказмаяптилар, чунки уларнинг ягона номзоди Барак Обама бўлиши аниқ. Республикачиларнинг ҳам Барак Обама билан тенглашоладиган номзодлари йўқ. АҚШ иқтисоди кризисдан чиқиб бўлганини ҳам ҳисобга олсак, Обаманинг қайтадан президент бўлишига ҳеч қандай шубҳа қолмайди. Табиий, сайловларгача бўлган 9 ой ичида “осмон узилиб тушмаса”.