15 March 2012
01:24 - Элчиларни дасталаб қабул қилиш давом этмоқда, навбат Қозоғистон ва Қирғизистонга келибди
Кеча Ташқи ишлар вазирлигида навбатдаги икки элчи – Тошкентга келмасдан олдин Жамбил вилоятининг ҳокими сифатида ўзбек мактабларини бекитиш билан шуғулланган қозоқ элчиси Борибай Жексембин ва Қирғизистоннинг вақтинча элчиси Анорхон Турсунбекова қабул қилинибди.

Давлатнинг расмий агентликлари четда қолиб, режимнинг қўғирчоқ сайтлари тарафидан тарқатилган хабарларда, табиий, ҳар доимгидек, элчилар ким билан учрашгани билдирилмайди, мулоқот хусусида фақат умумий гаплар айтилади.