15 March 2012
04:30 -
Чекка қишлоқдаги замонавий мактабда олинган шу расмга ишонасизми?
Ўзбекистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги ЎзА Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Повилғон қишлоғидаги 38-умумтаълим мактаби 2008 йилда таъмирдан чиқарилиб, замонавий усулда жиҳозлагани ҳақида умумий гаплардан иборат хабарни бугун тарқатибди. Таъмирдан чиққан мактаблар хабарда чиқиш учун навбатда турган бўлса керакки, 38-чи мактабнинг бошига бахт қуши бугун қўнибди.
Дарвоқе, ҳамма нарса умумий гапдан иборат эмас, аниқ фактлар ҳам бор. Масалан, эмишки, ўқувчи-ёшларнинг чуқур билиб олиб, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар етарли. Фан ва лаборатория хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланган.
Компютерлар ва нанотехнологиялар асрида расмда кўриб турганингиз жиҳозни замонавий дейишга ҳеч кимнинг тили бормаса керак.
Аммо, бу хабарнинг устидан куладиган жойи – расмдаги алмисоқ жиҳоз эмас, галстук таққан қишлоқ болалари. Қишлоқда ҳеч ким галстук тақмайди деб қишлоқликларни камситишни истамаймиз, аммо 8-чи синф болаларининг галстук тақиб физика машғулотлари ўтказаётганлари устидан кулиш учун керакли сўз тополмаганимзни, интеллектуал салоҳият, ЎзАнинг мухбирлари ўйлагандек, галстукдан иборат эмаслигини таъкидлмоқчимиз.
Хуллас, хабар эмас, масхарабозлик!