14 March 2012
07:29 - "Узбекия" номли давлатнинг чегаралари кўрсатилган харитага ишониш қийин
Сentrasia.ru сайти аллақандай ўзи ҳам оти ҳам шубҳали Uzigabek.ucoz.ru сайтига асосланиб, 1730 йили Германиянинг Аугсбург (Augsburg) шаҳрида Матиас Зойтер (Matias Zoyter) тарафидан чизилган харита ҳақида хабар берган. Санкт-Петербург Университети доценти Умар Малик Ломоносовнинг 300 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган кўргазмага қўйилган хаританинг суратини олибди ва фотосуратни Uzigabek.ucoz.ru сайтига тақдим этибди. Топган жойига қаранг.

Хаританинг оргиналлигига ишониш қийин, аммо буни ўзбек миллатининг тарихини тўғри ёритиш нуқтаи назаридан катта аҳамияти йўқ. Чунки, Ўзбек миллати ва давлатчилигининг тарихи бу харитасиз ҳам яхши ўрганилган, уларни жиддий одам шубҳа остига ололмайди.