14 March 2012
19:45 - Нурсултон Назарбой қандай ғойиб бўлган бўлса, яна шундай пайдо бўлди
Қозоғистон ахборот воситаларида ҳар куни бош саҳифаларни эгаллаб турадиган Нурсултон Назарбой 7 март куни бир гуруҳ аёллар билан учрашгандан кейин, хабар саҳифаларида йўқ бўлиб қолганди. Ҳатто, бу хусусда биронта тушунтириш ҳам берилмади.

Бугун қозоқларнинг расмий давлат агентлиги Казинформ ҳеч нарса бўлмагандек, Президентнинг матбуот котиблигига асосланиб, Нурсултон Назарбой Халқаро Кўргазмалар Бюросининг эксперт комиссияси аъзолари билан учрашганини хабар қилди. Учрашувда “ЭКСПО-2017” халқаро махсус кўргазманинг Остонада ўтказилиши мумкинлиги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинибди.

Хабарга расм илова қилинмаган. Ваҳоланки, одатда бу каби хабарлар марказида Нурсултон Назарбой турган расм билан чиқар эди.