10 March 2012
07:15 - Бу ҳафта Dow Jones учун таҳликали бошланди, аммо оқибат ёмон эмас
Ҳафтанинг биринчи ва иккинчи кунлари 200 поғонадан кўпроққа ўпирилиб тушган Dow Jones индекси кейинги уч кунда аввалги қийматини тиклаб олди ҳисоб. Аввалги ҳафта сўнги 12977 га тенг бўлган Dow Jones энди 12922 да. Яъни, бир ҳафталик тушиш кўп эмас, бор-йўғи 55 поғона.

Ҳафтанинг биринчи кунларидаги тушишнинг сабаби сифатида яна Юнонистондаги беқарорлик кўрсатилтган бўлса, ўсишнинг сабаби - бу хавфнинг бартараф бўлиши ва февраль ойида АҚШда янги иш жойлари яратиш кутилганидан кўпроқ бўлгани айтилмоқда.