10 March 2012
06:11 -
Ниҳоят Обама ҳам Путинни ғалаба билан табриклади
Кеча ярим кечага яқин Россиянинг ахборот воситалари АҚШ Президенти Барак Обама Россиянинг Бош вазири ва яқинда қайтадан сайланган президенти Владимир Путинга телефон қилиб, уни сайловдаги ғалабаси билан табриклаганини билдиришди.
Тахминан 20 дақиқалик норасмий суҳбат пайтида икки тараф ҳам мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада яхшилаш ниятини билдиришган. Обама Россиянинг янги сайланган президенти билан ишлашга тайёр эканлигини урғулаган, Путин табрик учун миннатдорчилик билдирган.
Барак Обама дунёнинг асосий лидерлари ичида Путинни ҳаммадан кейин табриклагани турли саволлар уйғотаётгани табиий бўлгани каби, кеч қолган табрикнинг бугун Москвада Путин мухолифлари ўтказадиган митинг арафасида бўлаётгани ҳам саволлар туғдириши табиий.