10 March 2012
19:00 - Москва маркази қамалда – Путиннинг тақдири ҳал бўладиган кун
Табиий, Путиннинг тақдири Москва марказидаги аввалги митингларда ҳал этилиб бўлган. 4 март куни ўтказилган президентлик сайловида Путин Москва ва Санкт-Петербургда 50 фоиз овоз ололмагани буни яна бир бор тасдиқлади, холос.

Бугун шу дақиқаларда Москванинг Янги Арбат проспектида бошланиши кутилаётган “Адолатли сайловлар учун!” митинги қуйидаги саволга жавоб бериши керак: “Путиннинг қолган сиёсий умри ойлар билан ўлчанадими, ёки йиллар билан?” Агар митингга рухсат берилган 50 мингдан кўпроқ одам келса, Путиннинг куни битди деявериш мумкин.

Рус ахборот воситаларининг хабарига қараганда, шу дақиқаларда Москванинг маркази феълан қамал ҳолида. Рухсат берилган митингни тўхтатиш учун Путиннинг ҳукуматида на жасорат ва на имконият йўқлигига қарамасдан, у ўз хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Кремль биқинидаги Манеж майдони ва бошқа майдонлар полиця машиналари ва темир тўсиқлар билан ўраб олинган. Армияда ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинган бўлса ажаб эмас.

Айни замонда, намойишчилар Янги Арбатаг тўпланишни бошладилар. Митинг маҳаллий вақт билан соат 13 дан 16 гача (Тошкент вақти билан – 14 дан 17 гача) ўтиши керак.