02 March 2012
17:30 -
Бадиий Академияга рассом Акмал Нур раис бўлибди, у ҳеч қачон Баҳодир Жалоловдек инсон бўлолмайди.
Янги раис (расмда) сайлаш кеча бўлган.
Мустақиллик йиллари Совет замонида Рассомлар Союзи номи остида тузилган ташкилот асосида Рассомлар Уюшмасидан ташқари Бадиий Академия номли муассаса ҳам яратилганди. Табиий, ҳамма нарсада бўлгани каби, бу ерда ҳам ташаббус Ислом Каримдан чиққан бўлса керак.
Аслида, “Академия” деган нарсанинг раҳбари “президент” деб айтилиши мантиқлироқ бўларди. Ислом ака Ўзбекистонда икки президент бўлишини хоҳламагани учун Академиянинг раҳбари “раис” бўлсин деб буюрган бўлса ажаб эмас. Дарвоқе Академиянинг аъзоларини энди “академик” деб аташади.
Аслида, дейди мухбиримиз, тамомийла мавжуд режим назорати остида турган Ёзувчилар Уюшмаси, Рассомлар Уюшмаси ва Бадиий Академия каби миллат билан иши бўлмаган ташкилотчаларнинг замони аллақачон ўтиб бўлди. Ҳозир улар қоғоздагина яшайдилар, секин-аста йўқ бўлиб кетадилар ёки миллатнинг ўзи уларни йўқ қилади. Вақти келиб эса, ҳақиқий мустақил турли уюшмалар юзага келади.
Совет замонидаги Рассомлар Уюшмаси Ўзбекистоннинг тарихида, ошкоралик бўлмагани туфайали ҳали кўпчилик ўзбекларга маълум бўлмаган бир воқеа билан тарихда қолади. Бу воқеа – Рассомлар Уюшмасининг ўша пайтдаги раиси, машҳур рассом Боҳодир Жалоловнинг “Бирлик” халқ ҳаракати Марказий Кенгаши Ҳайъатининг аъзоси бўлгани эди.
Бу рассом нафақат буюк истеъдодга соҳиб бўлган, балки, ўз халқининг ғами билан яшаган инсон эди, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. Мен у киши ҳақида, унинг миллатпарвар, демократик ғояларни тан олувчи инсон эканлиги ҳақида эшитган эдим. Шу сабабли, “Бирлик” тузилгандан кейин, у кишининг ўша пайтлардаги Россия меҳмонхонасига яқин жойдаги устахонасига бордим. Дарҳол умумий тил топишдик. Аммо, бизга қўшилиш учун ундашга тўғри келди. Юрагида ўти бор Баҳодир ака охир-оқибатда бунга рози бўлди.
Бироқ, “Бирлик” тузилишига бир йил ҳам бўлмасдан, уни Ислом Каримга сотган Салой Мадамин раҳбарлигидаги ёзувчиларнинг ишидан жирканган Баҳодир Жалолов ташкилотимиздан бутунлай айрилди. Лекин, у киши юраги билан ҳали ҳам бирликчи, доим шундай бўлиб қолади. Буни билганим учун айтмоқдаман.