02 March 2012
20:40 -
Пойтахтда 8 та мардикор бозори легаллаштирилди, вилоятларга қачон навбат етади?
Тошкентнинг Шайхонтоҳур, Чилонзор, Олмазор, Ҳамза, Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманларида вақтинчалик иш билан таъминлаш бюролари, содда қилиб айтилса, мардикор бозорлари ташкил қилингани ҳақида қатор маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилди. Бюро ташкилотчилари иддаосича, арзон ишчи кучи ҳамда турли мутахассислардан иборат гуруҳлар пойтахтликларнинг оғирини енгил қилади. Шу пайтга қадар биргина Қўйлиқ бозори (Ҳамза тумани) ҳудудидаги мардикор бозори легалаштирилган, яъни бозорда махсус милиция пункти ҳамда ўзига хос назоратни амалга оширувчи маъмурий гуруҳ мавжуд эди.
Бироқ Қўқон, Олтиариқ, Оқдарё ва Шаҳрисабздаги мардикор бозорлари фаолияти ҳанузгача тартибга солинмаган. Меҳнат муҳофазаси қоидалари амал қилмайдиган бу бозорларда ишлатилган мардикорларнинг ҳақларини бермаслик ҳолатлари кўплаб учрайди, дейди мухбиримиз. Аслида бу каби бозорларнинг легаллаштирилиши кўп жиҳатдан фойдалидир.