02 March 2012
13:31 -
Ноҳукумат ташкилотларининг фаолияти туфайли кризисга кирган АҚШ-Миср алоқалари тикланишга бошлади
Аввалги хабарларимиздан бирида билдирганимиздек, Мисрда ичида 19 америкалик ҳам бўлган 43 нафар турли ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари устидан расмий рухсатсиз фаолият олиб борганлик айби билан жиноий иш очилган бўлиб, тергов ишлари давом этгунча, уларнинг кўпчилигига Мисрни тарк этиш тақиқланган эди. Ҳибсга олиниш хавфи остида америкаликларнинг бир қисми ўз мамлакатларининг элчиохонасига кириб олишгани хам маълум.
19 америкалик марказий қароргоҳи Вашингтонда бўлган Халқаро Республикачилар Институти, Миллий Демократик Институт ва Фридом Хауз каби машҳур АҚШ ташкилотларининг вакилларидир. Бу ташкилотлар 2005 йилдан бери Мисрда фуқаролик жамияти фаоллари билан ишлашган, демократик жараёнларни ривожлантиришда ёрдам беришган, жумладан, маҳаллий фаоллар учун турли тренинглар ўтказишган, уларнинг фаолиятини молиялаштиришган.
АҚШ Президенти Барак Обама, Давлат Котиби, Конгресснинг кўзга кўринган намояндалари, баъзилари очиқча, базилари, турли имо-ишоралар билан Миср раҳабариятига мурожаат қилиб, бу мамлакатга ҳар йили бериладиган 1,3 миллардлик ёрдам хавф остида қолишини билдиришгач, ҳозир Мисрда ҳокимиятда бўлган ҳарбийлар чекинишганга ўхшайди.
Reuters агентлигининг хабарига кўра, Миср суди айбнома моддаларини ўзгартирибди. Энди ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари айбдор деб топилсалар ҳам, жазо озодликдан маҳрум этиш бўлмайди, улар жаримага тортилишлари мумкин. Шу сабабли улар 330 минг доллардан гаров пули тўлагач, уларга нисбатан Мисрни тарк этиш тақиқи бекор қилинибди.
Кечаёқ, ҳамма чет эллик айбланувчилар, уларнинг 8 нафари америкалик, Мисрни тарк этишди.
Шундай қилиб, парда орқасида олиб борилган музокаралар натижасида бўлса керак, Миср-Ғарб ўртасида чиққан кризис ҳал бўлди.
Экспертларнинг фикрича, Миср-АҚШ алоқалари тезда аввалги савиясига чиқади.