19 February 2012
21:16 -
Янги Миср: Аввал қорин, кейин дин
Нью-Йоркда чиқадиган машҳур Wall Street Journal газетасининг ҳафта сўнги (шанба-якшанба) сонидаги мақоланинг сарлаҳаси бундай эмас, аммо бизнинг хабар сарлавҳасидаги фикр у ерда ҳам бор.
Мақолада айтилишича, Мисрда Ҳусни Муборакнинг диктатураси қулаши билан аҳвол яхши бўлмади. Ўтган йилги воқеалар натижасида туризмдан келадиган даромад 1/3 га камайди. Чет эл инвестициялари йилига 5 млрд доллар атрофида бўларди, ҳозир 440 миллионга тушди. Мамлакатнинг халқаро заҳиралари (аввалги номи билан - олтин-валюта заҳиралари) 40 млрд доллардан 13,6 миллиардга тушди.
Шундай шароитда, машҳур Callup маркази ўтказган cўровномаларга кўра, ҳозир Миср аҳолисининг 54 фоизи асосий масала сифатида иш жойлари ва иқтисодни тиклашни кўради. Аҳолининг фақат 1 фоизи исломий қонунларни жорий қилишни энг актуал муаммо деб ҳисоблайди. Хуллас, мисрликларнинг кўпчилиги учун - аввал қорин кейин дин. Бу марказнинг Абу Дабидаги офисининг раҳбари Далиа Модахеднинг айтишича, сўровнамада ҳамма партия тарафдорлари, яъни исломий партияларнинг тарафдорлари ҳам иштирок этишган, улар ҳам диний масалаларни эмас, иқтисодни тиклашни, асосий масала деб ҳисоблашади.
Мусулмон-қардошлар ҳаракатининг раҳбарлари Туркиядан ўрнак олишни ўйлашади, бу ҳақда тез-тез гапиришади.
Ўтган асрнинг сўнгги йиллари Туркияда иқтисоднинг тушиши 5,7%, инфляция 55% эди. Аср бошида ҳокимиятга диний илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси келгач, чет эл инвестицияларига йўл очди, давлатнинг корхоналарини ҳусусий қўлларга сотти. Ҳозир унинг иқтисоди ўсиб бормоқда. Тўғри, Туркиянинг ташқи сиёсати ҳам ўзгарди, Исроил ва Ғарбдан узоқлашди.
Мисрга қайтсак, биккини кийган туристлар билан нима қилиш керак деган савол ҳам мусулмон-қардошларни ўйлантириб қўйган экан. Аммо, охир-оқибатда улар биккинли туристларга ОКей дейишибди.
АҚШ ҳам мусулмон-қардошларга нисбатан ўзини юмшоқроқ тутишга бошлади, АҚШ-қардошлар алоқалари яхшиланиб бормоқда.
“Ҳаракат” агентлигининг аввалги хабарларида АҚШ-Миср муносабатлари ўта ёмонлашгани, феълан ҳокимиятда бўлган Ҳарбий Кенгаш ҳам америкаликлардан юз ўгиришга бошлаганини билдирган эдик. Энди АҚШ Мусулмон-қардошларга яқинлашиб, ҳарбийларни шу усул билан огоҳлантирмоқчимикан?