24 February 2012
02:31 -
Сенсация: Исроил Маориф вазири Гидеон Саара Ўзбекистонга келди
Бугун Тошкентга келган Исроил ҳукумати мулозимининг ташрифи кун тартибида аввало жуҳуд диаспораси билан учрашувлар, фан, таъним, маданият ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилиш ўрин олган. Мамлакатимизга илк марта келаётган Маориф вазирининг икки кунлик ташрифида мамлакатимиз Халқ таълими вазири Темур Ширинов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Баҳодир Ходиевлар билан учрашиши ҳам режалаштирилган.
20 февралдаги хабаримизда Тошкентга Латвия Мудофаа вазири келганини билдирар экан, Ўзбекистоннинг бу мамлакат билан жиддий ҳарбий алоқалари йўқлиги, қолаверса, икки тарафнинг ҳам бунга эҳтиёжи йўқлигини ҳисобга олиб, Артис Пабрикс НАТОнинг вакили сифатида келгани ва асосан Афғонистон билан боғлиқ масалалар бўйича музокара олиб боришини тахмин қилиш қийин эмаслигини ёзгандик.
Шу фикрнинг биринчи қисми, яъни Ўзбекистон ва Исроил ўртасида ҳарбий алоқалар йўқлиги бугунги хабар учун ҳам ўринлидир. Лекин, ростдан ҳам Исороил Ўзбекистон билан ҳарбий алоқалар ўрнатиш ниятида бўлса, бу мамлакатнинг - ислом душмани бўлган Ислом Каримга бўлган қизиқиши энг юқори нуқтага чиққанининг кўрсатгичидир.