24 February 2012
01:20 - Судьяларнинг Олий малака комиссияси раиси Машкура Сафаева ишдан олинди
Бироз кечикиб олинган хабарга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси раиси Машкура Сафаева лавозимидан четлатилган. Унинг истеъфосига хизмат фаолияти давомида йўл қўйган қатор камчиликлари сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ҳозирги пайтда раис курсиси бўш. Комиссияга яқин орада Ўзбекистон Респубилкаси Олий суди Пленуми қарори ва Президент тавсияси билан Олий Мажлис Сенати томонидан раис тайинланади, дейди мухбиримиз.