24 February 2012
03:16 -
Ўзбекистон ҳукуматининг вакили Рустам Азимов Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди
Душанбеда 22 февраль куни ўтган учрашув чоғида Президент Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан давлат чегараларини демаркация ва делимитация қилиш масалаларини муҳокама қилган. Тарқатилган расмий хабарларда икки давлат ўртасидаги баҳсли ҳудудлар масаласи дўстона, ўзаро ҳурмат руҳида ҳал қилингани таъкидланади. Аслида эса давлат чегаралари муҳокамаси 20 февралда бошланган, яъни Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларини аниқлаш бўйича ҳукуматлараро комиссияси икки кунлик музокаралар ўтказган.
Ишлар сал яхши юрган шекилли, Рустам Азимовни Эмомали Раҳмоннинг ўзи қабул қилибди.
Тожикистонни мамлакатимиздан ажратиб турган симтўрлар, яъни давлат чегараси 1332 километрни ташкил қилади, дейди мухбиримиз. Сўнгги 10 йил давомида мазкур чегараларнинг 80 фоизи бўйича муайян тўхтамга келинган, қолган ҳудуд бўйича 3 йилдан бери мунозаралар давом этмоқда.