23 February 2012
23:15 - Москвада ўзбеклар сиёсий провакация нишонига айландими?
Бугун Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги асосан ўзбек мигрантларидан иборат 70 кишилик гуруҳнинг Лужникида Владимир Путин таарфдорларининг сайловолди митинги ўтаётган пайтда қўлга олингани ҳақида баёнот тарқатди.

Баёнотда айтилишича, бу митингда фитна чиқариш мақсадида олиб келинган юртдошларимиз ҳозирда милиция пунктида ушлаб турилибди. “Бизни юқоридан берилган топшириқ бўйича ҳайдаб олиб келишди” деган шиорларни кўтариб олган ўзбеклар ўзларининг муайян пулга ёллангани ва Путин тарафдорларининг йиғинида фитна чиқариш мақсади бўлганлигини тан олишибди. Путин мухолифларининг мақсади жамоатчиликда гўё йиғинда асосан махсус олиб келинган муҳожирлар қатнашди¸ деган тасаввур уйғотиш эмиш.

Аслида ҳам шундайми, яъни мигрантларимиз пулга ёлланиб бўлса ҳам Путинга қарши чиқишмоқдами ёки бу яна КГБчининг навбатдаги найрангими, вақт кўрсатади.

Бироқ мигрантларимиз онгли равишда Лубянкадан чиққан Путиннинг режимига қарши чиқа олганларида катта иш бўлган бўларди, дейди мухбиримиз. Чунки, бизнинг Ўзбекистондаги тоталитаризм илдизлари ҳам айнан Лубянкада, ҳозир эса Путиннинг қўлидадир.