23 February 2012
10:41 -
Россияда 3,5 млн меҳнат муҳожири бор, ўзбеклар қанча?
Кеча Россия парламентининг юқори палатаси – Федерация Кенгашида ўтказиладиган анъанавий “ҳукумат соати”да чиқиш қилган Федерал Миграция Хизматининг раҳбари Константин Ромодановский ҳозир ўз мамлакатида тахминан 3,5 млн маҳнат муҳожири борлигини айтар экан, замонавий нолегал маҳнат муҳожирининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмагани, улар қулдек ҳаёт кечиришини алоҳида таъкидлаган, дейилади РИА Новости тарқатган хабарда.
Унинг айтишича, ҳозир Россияда 9,5 млн чет эллик яшайди, уларнинг 1,3 миллиони қонуний мақомга эга, 3,8 миллион одам меҳмонга, ўқишга ёки даволанишга келган, 4,4 млн одам таҳликали гуруҳ деса бўладиганлар, тахминан 3,5 миллион одам 3 ойдан ортиқроқ вақт Россияда қолади, улар ноқнуний ишлашаётганини тахмин қилиш мумкин.
Катта шаҳарларда муҳожирлар тарафидан содир этилаётган жиноятлар сони ортиб бормоқда. Бу фактор билан курашиш керак ва курашилмоқда. Нолегал миграцияга қарши ҳам курашиш керак, аммо МДҲ давлатлари билан миграцион муносабатларни кескинлаштириш керак эмас.
Константин Ромодановский қайси мамлакатлардан қанча одам Россияга келишини айтмаган.