23 February 2012
00:38 -
Ўзбекистон режими ҳаддидан ошмоқда: Тошкент қамали янада мустаҳкамланди
Бугун маҳаллий матбуотда эълон қилинган хабарларга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка тизмини шакллантириш юзасидан ўтган йилнинг октябрида чиққан қонун бўйича йўриқнома амалга киргани таъкидланади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган йўриқнома, фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва вилоятига эркин прописка қилинишини бирмунча чеклайди. Яъни, бу ҳудудда эркин яшамоқчи бўлган юртдошимиз 16 февраль 2012 йилдан бошлаб пропискаси бор одам билан туруш қуриб (ёки уйланиб) камида бир йил яшаши, ҳукуматнинг назарига тушиши, пропискали яқин қариндошларга эга бўлиши лозим. Аксинча, бу ҳудудга кирган киши 5 кундан ўтмай мелисанинг рўйхатидан ўтиши лозим.
Шу пайтга қадар ҳар хил ғирром йўллар билан пропискага ўтиб олган шахсларнинг ҳужжатлари бекор қилиниб, иши тергов органига юборилади, дейилади хабарларда. Бундай шахсларнинг ўзи эса, юмшоқ қилиб айтганда, вилоятларга “депортация” қилинади. Ғирромлик нима эканлигини, табиий, мирашаблар берлгилайди.
Ростдан ҳам Ислом Каримнинг режими ҳаддидан ошмоқда. Бошқа мамлакатларда фуқаролиги бўлмаган нолегаллага қарши ҳим бундай муомала қилинмайди. Бизда эса, ўз ўзбеклармизга пойтахт йўлини бекитишмоқчи.