23 February 2012
01:02 -
Табиий офатдан Каттақўрғон ва Пайариқ туманлари қишлоқлари ҳам зарар кўрган
Кеча Жиззахнинг Ғаллаорол туманида юз юерган табиий офат — тошқиндан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Мойбулоқ қишлоғи ҳамда Пайариқ туманининг Олмазор (собиқ Калилин) қишлоқлари ҳам жиддий талофат кўргани айтилмоқда. Қурбонлар борлиги ҳақида ваҳимали гаплар юрибди, лекин жойлардаги фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳодисага изоҳ беришдан қочмоқда. Ҳатто Колумбиянинг чекка провинциялари ва Чили тоғларида юз берган табиий офатлар ҳақида тинмай хабар бериб турган Ўзбекистон телевидениеси бу борада бирор нима дегани йўқ.
Бу йил ёғингарчилик миқдори катталигидан қишлоқлардаги пахса деворлар ағнамоқда, оддий лойдан қурилган уйларнинг шипигача зах ўтиб бўлди, дейишяпти Қашқадарё ва Самарқанддаги мухбирларимиз.
Бу йил ёғингарчилик миқдори катталигидан қишлоқлардаги пахса деворлар ағнамоқда, оддий лойдан қурилган уйларнинг шипигача зах ўтиб бўлди, дейишяпти Қашқадарё ва Самарқанддаги мухбирларимиз.