21 February 2012
04:16 -
Ўзбекистон чегараларини бузувчилар кўпаймоқда...
Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиа ширкатида Республика Транспорт прокуратураси ва транспорт милицияси органи мутасаддилари иштирокидаги анжуманда таъкидланган. Биргина ўтган йилнинг ўзида давлат чегараларини бузиш, мамлакатдан ғайриқонуний чиқиш ва келиш билан боғлиқ 85 та жиноят иши ва 100 дан ортиқ маъмурий тартибдаги ишлар судларда кўриб чиқилган. Транспорт милицияси мулозимига кўра, қонунбузарликнинг бундай кўриниши аксар ҳолларда Тошкент халқаро аэропорти ходимларининг совуққонлиги ва хизмат лавозимларини суиистеъмол қилиш ҳоллари билан боғлиқ эмиш.
Ўрисларнинг Регнум ахборот хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари авиакассирлар, аэропорт ходимлари ва божхоначиларни қонунчиликка амал қилиш ҳамда паспорт назорати билан боғлиқ жараённи кучайтиришга чақирган.