21 February 2012
05:43 -
Қирғизистон: Америкаликлар Манасдан йўқолиши крак
Кеча АҚШ Давлат Котиби ёрдамчисининг ўринбосари Сьюзэн Эллиот раҳбарлигидаги Давлат Департаменти делегациясини қабул қилган Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 2014 йилдан кейин Манас аэропортида чет эллик ҳарбийлар бўлмаслиги кераклигини гапирган. Америкалик меҳмон, ўз навбатида, Қирғизистон раҳбариятини Манас транзит юк ташиш марказидан ўз мамлакатига фойдаланишга рухсат бергани учун миннатдорчилик билдирган. Бу ҳақда қирғиз ахборт воситалари хабар бердилар.
Ҳозир АҚШнинг асосий душманига айланиб бораётган Россиянинг хўжайини Владимир Путиннинг қўғирчоғи Алмазбек Атамбаев бундан ҳам кескинроқ гапириб: “Америкаликлар, йўқолинг, Манас аэропортидан!” демаганига ҳайрон бўлиш керак. Путин талаб қилса, айнан шундай бўлади ҳам.
Қолаверса, бундай қилган одамлардан ўрнак ҳам олиш мумкин. Масалан, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим айнан Россия ва Хитойнинг талаби билан, аммо Андижон воқеаларини баҳона қилиб, америкаликларни 2005 йили Хонобод аэробазасидан ҳайдаб чиқарганди.