21 February 2012
03:53 - Нью-Йорк полицияси мусулмон талабаларни назорат қилмоқда
Вашингтон Пост газетасининг якшанба кунги сонида эълон қилинган мақолади “назорат” эмас, “мониторнг” сўзи ишлатилган бўлса ҳам, аслида,гап назорат ҳақида кетмоқда, фақат Нью-Йорк шаҳрида эмас, Нью-Йорк штатида назорат қилиш ҳақида кетмоқда.

Мақоладан маълум бўлишича, мусулмон талабалар аввалари ҳеч кўрилмаган даражада назорат остига олинган.

Полиция детективлари мусулмон талабалар кирадиган Интернет сайтларни ҳар куни кузатиб борадилар, уларни рўйхатлари тузилган. Полиция бошқармасининг матбуот вакили бунинг сабаби сифатида сўнгги йилларда терроризмга алоқаси бўлган айблар билан Мусулмон Талабалар Ассоциацисининг 12 аъзоси қўлга олингани ёки жазога тортилганини айтади.

Бу Ассосиациянинг раҳбарлари ўз аъзоларининг назорат остига олинишини инсон ҳақларининг бузилиши, деб баҳолашмоқда экан. Лекин талабаларнинг ичида турли қарашлар мавжуд. Масалан, Жавад Расул исмли талаба ўз исмининг полиция рўхатларига тушганидан даҳшатда эканлигини айтса, Али Аҳмад “Мен полициянинг ташвишларини тушунаман. Уларни бу ишлари учун айблай олмайман. Кўпгина мусулмонлар ёмон ишлар қилмоқдалар, уларнинг иши ҳаммамизни ёмон отлиққа чиқармоқда. Улар ўзларини тузатишлари лозим” дебди.

Назорат остига олинган мусулмонлар ичида Марказий Осиёлик талабалар бор-йўқлиги айтилмайди. Аммо, тахмин қилиш керакки, яқинда АҚШда талаба бўлмаса ҳам, ўзбек миллатига мансуб бўлган Улуғбек Қодиров ва Жамшид Мухторовларнинг терроризмга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олиниши, Марказий Осиё мамлакатларидан келиб Нью-Йорк штатида ўқиётган мусулмон талабалар ёппасига назорат остига олинишига йўл очган бўлса керак.