21 February 2012
03:08 -
Латвия Мудофаа вазири Тошкентга келди
Латвия Республикаси Мудофаа вазири Артис Пабрикс бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади ва 3 кун давомида юртимизнинг турли доираларида музокаралар олиб боради. Аввал Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобил Бердиев билан Ўзбекистон–НАТО ҳамкорлиги масаласини муҳокама қиладиган латиш делегацияси 22 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлида бўлади. Сўнгра Парламентимизнинг бир неча қўмиталари раҳбарлари билан учрашадиган меҳмоннинг Оқсаройда қабул қилиниши-қилинмаслиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Ўзбекистоннинг бу мамлакат билан жиддий ҳарбий алоқалари йўқлиги, қолаверса, икки тарафнинг ҳам бунга эҳтиёжи йўқлигини ҳисобга олсак, Артис Пабрикс НАТОнинг вакили сифатида келгани ва асосан Афғонистон билан боғлиқ масалалар бўйича музокара олиб боришини тахмин қилиш қийин эмас.