20 February 2012
06:27 - Болтиқбўйи руслари талавасада, нима қилиш керак?
Сўнги кунлари Латвия ва Эстонияда бўлган икки воқеани айнан шундай баҳолаш мумкин.

Шанба куни Латвияда ўтказилган референдумда рус тилини иккинчи давлат тили деб эълон қилиш таклифи етарлича овоз олмади. Бунга қарши бўлганлар 76 фоиз бўлибди. Демак, латиш тили ягона давлат сифатида қолаверади. Бу рефрендум русларнинг “Она тили” жамиятининг талаби билан ўтказилди. Бу жамият фаоллари референдум учун керакли бўлган 180 минг кишининг имзосини ўтган йилнинг охирида тўплашган экан.

Эслатиб ўтамиз, Латвиянинг аҳолиси 2 миллион кишидан бироз ортиқ бўлиб, латишлар 1,5 млн киши атрофида, руслар бор-йўғи 168, белоруслар 27 минг. Руслар шу статистикани билиб туриб, рефрендумга кетишганини тушуниш қийин.

Эстонияда икки партия - Социал-демократик партия ва Руслар партияси бирлашди. Аъзоларининг сал кам ҳаммаси руслардан иборат бўлган бу икки партияда 4616 ва 1233 аъзо бор эди. Энди уларнинг сони 6 мингга яқинлашди. Бирлашишнинг сабаби – оз сонли руслар кичкина партиялар доирасида ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилишга қодир эмаслар.

Маълумки, Эстониянинг аҳолиси 1,4 млн атрфида. Бунинг сал кам 70 фоизи эстонлар, тахминан 25 фоизи руслар. Украин ва белоруслар биргаликда 2,5 фоиз.

Кўриниб турибдики, бу иккала мамлакатда ҳам руслар жиддий сиёсий ишлар қилишга қодир сонга ва кучга эмас.

Ёки улар ҳали ҳам Россиядан ёрдам кутишмоқдами?

Агар уларни Европа стандартларига яқин ҳаёт даражаси қониқтирса, маҳаллий тилни ўрганиб, тинчгина яшайвермайдиларми? Қолаверса, ЕИ аъзоси бўлган бу мамлакатларда инглиз тили миллатлараро тилга айланиб бориши муқаррар.

Агарда, улар учун миллий қадриятлар муҳим бўлса, улкан ҳудудларни ким билан тўлатишни бимаётган Россия кетмайдиларми?

Ростдан ҳам Боотиқбўйи русларини тушуниш қийин.