17 February 2012
01:15 -
Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Давлат департаменти мулозими қабул қилинди
Бугун АҚШ Давлат котибининг таълим ва маданият масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Адам Эрели бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди. Тарқатилган хабарларда фан, таълим ва маданият соҳаларида Қўшма Штатлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган музокаралар боргани айтилади. Шунингдек, Давлат департаменти мулозимининг шанба Тошкентда бошланадиган “Баркамол авлодни тарбиялаш - мамлакат тараққиёти ва жамиятни янгилашнинг муҳим шарти” номли халқаро конференцияда ҳам иштирок этиши назарда тутилган.