17 February 2012
01:52 - Ўзбекистонда Халқаро Қуёш Энергияси Институти яратиш бўйича ниятнома/меморандум имзоланди
Бугун Тошкентдаги Интерконтинентал меҳмонхонасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Рустам Азимов ва Осиё Тараққиёт Банкининг президенти Харухико Курода Халқаро Қуёш Энергияси Институти яратиш ҳақида меморандум, яъни ниятнома имзоладиилар.

Унга кўра, Осиё Тараққиёт Банки бу институтни ташкил қилиш ва бирингчи бочқич ишлари учун 2,25 миллиард АҚШ доллари қийматида сармояси ажратади. Институтнинг Бош директори банк тарафидан тайинланади, техник директор маҳаллий кадрлардан бўлади. Институт ходимлари очиқ конкурс бўйича халқаро миқёсда танланади.

Ниятномани имзолаш маросимида Харухико Курода шундай сўзлар айтган: "Ўзбекистонда ишлатилаётган электр манбалари орасида қуёш энергиясидан фойдаланиш юқори потенциалга эга. Уни иқтисодий тараққиёт йўлида хомашё сифатида фойдаланиш шунчаки вариант эмас, балки заруриятдир".

Бу институт ҳозир Ўзбекистон Фанлар Академияси таркибида қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасида илимий-техник ишлар болиб бораётган структуралар асосида тузилади. Аммо, янги институт Академия тизимига кирадими ёки бошқача статусга эга бўладими, деган саволга ҳали жавоб йўқ.

Хуллас, яхши ният – ярим мол. Ўзбекистонда халқаро савияда ишлайдиган, мавжуд ҳукуматга тўғридан-тўғри бўйсинмайдиган илмий-техник марказнинг пайдо бўлиши олқишга сазоаордир.