14 February 2012
06:42 - Қозоғистонда жосуслик техникаси билан бир ўзбекни қўлга олишди, Тошкентда эса бундай техникалар бозорда сотилади
Жанубий Қозоғистон божхонасилари Урумчидан жосуслик техникаси дея талқин этилаётган матоҳни олиб қайтаётган юртдошимизни ҳибсга олиб, унинг ишини судга юборди. Чимкент аэропортида қўлга олинган юртдошимизнинг ёнидан яширин равишда видео ва расмга олиш имконига эга махсус соат топилган. Афтидан, ҳамюртимиз Хитойда сувтекин турадиган бундай соатни бирор эҳтиёж учун (жосуслик учун эмас!) олиб келаётган бўлса керак. Боиси бу каби ашёлар Тошкентнинг Ўрикзор бозорида эмин-эркин сотилади.

Ўзбекистонликлар соат, ручка ва кўзойнакка ўрнатилган бундай мосламалардан асосан ўзаро суҳбатлар, пўписа ва эътиборга молик ҳодисаларни тасвирга олишда фойдаланади. Масалан, оддий ручкага бириктирилган бундай мослама (ҳажми 2 Ггб) 40 АҚШ доллари, соат эса 150 АҚШ доллари туради.