14 February 2012
05:44 - Душанбеда ўзбек-тожик чегара муаммолари муҳокама қилинади
Бу ҳақда хабар қилган «Азия-Плюс» агентлиги шу ой охирида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги делегациянинг Душанбега боришини таъкидлаган. Маълумотларга кўра, бир неча йилдан бери муаммо бўлиб келаётган ўзбек-тожик давлат чегараларини демаркация ва делимитация қилиш Тожикистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳим Қаҳҳоров билан ўтказиладиган ҳукуматлараро комиссия мажлисида муҳокама қилинади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида “Абадий дўстлик шартномаси”ни имзолага бу икки қардош халқ ўртасини 1200 километрдан ортиқ симтўрлар ажратиб туради, дейди мухбиримиз.