14 February 2012
15:20 - Энди тезюрар Афросиёб поезди ҳар куни қатнайди
“Ўзбекистон йўловчи темирйўллари” компаниясига асосланиб кеча тарқатилган хабарлардан маълум бўлишича, тезюрар Афросиёб поезди бундан буён ҳар куни Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қатнайди

У эрталаб соат 8 да Тошкентдан йўга чиқади, кечқурун соат 5 да Самарканддан орқага қайтади.

Маълумки, ўтган йили 8 октябрда ишга тушган бу поезд ҳафатада икки марта қатнарди, шу йил январь ойи охиридан 5 марта қатнай бошлади, мана ниҳоят у ҳар кунлик бўлибди.

Энг аввал бу поезд Тошкентдан Самарқандга 2 соатда етиб бориши ваъда қилинганди. Кейинчалик Ислом Карим раҳнамолигада сотиб олинган поезлар бу йўлни 1,5 соатда босиб ўтиши ёзила бошлади. Аммо, йўлларнинг сифати яхши бўлмаган сабабали, биринчи сафарларда икки шаҳар ўрасидаги масофани босиб ўтиш учун 3,5-4 соат кетгани айтилди.

Тезюрар поезднинг ҳозирги тезлиги қанча, у қанча вақтда бир шаҳардан иккинчисига етиб боради, деган саволларга расмий хабарларда жавоб йўқ. Унинг тезюрар эканлиги ҳам ортиқча уруғуланмай қўйилди.