11 February 2012
01:37 - Хитойлик бизнесмен аёл бошқаларга ўрнак бўлсин дея ўлдирилади, Ўзбекистонга ҳам ўрнак бўлгани яхши
Ю Йинг исмли аёл косметик моллар ишлаб чиқариш билан шуғулланишга бошлагандан кейин, Хитойнинг энг бой аёлларидан бирига айланган экан. Аммо, 2007 йили унинг катта молиявий сохтакорликлар қилгани, 11 нафар хусусий шахснинг ҳар бирига 100 млн доллардан қарздор бўлгани ўртага чиққан.

Йиллар бўйлаб давом этган текшириш, тергов ва суд жараёнлари натижасида, аввал аёлга умр бўйи қамоқ жазоси берилибди, кейин у ўлим жазосига ўзгартирилибди. Суд ўз ҳукмини Ю Йингнинг ишлари “бошқаларга ўрнак бўлсин” деб ҳам асослабди.

Хитойда бу жазо бўйича қизғин тортишувлар кетмоқда экан. Биров молиявий иш бўйича ўлим жазоси бериш адолатсизлик эканлигини гапирса, биров “бошқаларга ўрнак бўлсин” иддаосини такрорлайди.

“Халқнинг кундалиги” номли газетага интервью берган иқтисодчи Mao Ювига кўра, ўрта ва кичик бизнес қиламан деганлар учун аваллабмор пул керак. Одамларда банкларга ишонч йўқ, шу сабабли, пулларини ўзларида сақлашади. Натижада, айнан шундай одамлардан қарз олишдан бошқа йўл қолмайди. Бундайлар эса, катта фоиз олишади. Уни тўлолмаган одам жиноятчига айланади.

Бу воқеа Ўзбекистонга ҳам ўрнак бўлиши керак. Аммо, бизнесменни ўлимга маҳкум қилиш-қилмаслик нуқтаи назаридан ташқари, бизнес қиламан деган одамларга кредит олиш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан ҳам.

Ўзбекистонда замонавий банкчилик системаси йўқ. Аввал хабарларимизда ҳам айтилганидек, биз банкчилик соҳасида қўшни Қозоғистондан 10 баравар орқадамиз. Молиявий соҳани умуман билмайдиган Ислом Каримга тушунтириш керак: Бизнес бошлаш учун пул лозим. Демак, истаганларга пул бероладиган банклар сонини кескин орттириш, замонавий банкчилик системаси яратиш шарт. Акс ҳолда, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкиб бораверади.