11 February 2012
00:18 -
Нурсултон Назарбой Германиядан кейин қисқа вақтга Бирлашган Араб Амирликларига келди
Германияга қилинган икки кунлик расмий ташрифдан кейин уйига қайтиш йўлида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой қисқа вақтга Бирлашган Араб Амирликларига келди, дейилади қозоқларнинг расмий хабарларида.
Уни аэропортда Бош вазир ўринбосари – БАА Президенти ишлари бўйича вазир шейх Мансур бен Заид Ал-Нахаян кутиб олган. Мансур бен Заид Ал-Нахаяннинг аэропортга чиқиши Нурсултон Назарбойга кўрсатилаётган ҳурмат даражасининг юксаклигини кўрсатиши мумкин. Аммо, расмий учрашув ҳам фақат шу одам билан бўлганини тушуниш қийин. Ташриф расмий бўлмаса ҳам, қозоқ лидерини маҳаллий президент қабул қилса бўларди.
Расмий хабарларда ишонилса, учрашувда умумий гаплар бўлган, холос. У ҳолда, Нурсултон Назарбой нимага бу ерга келди деган савол туғилиши табиий. Совуқ юртига кетишдан олдин иссиқ жойларда чўмилиб олиш учунми? Ҳар ҳолда айнан шундай бўлса керак.