11 February 2012
03:47 - Жаҳон Банки делегацияси “Ўзбекнефтгаз” ширкатига ташриф буюрди
Бу ҳақда хабар қилган “Ўзбекнефтгаз”нинг матбуот хизмати Жаҳон Банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Такуя Камата билан конкрет масалалар бўйича музокаралар олиб борилганини билдирган. Бироқ конкрет масалалар нималардан иборатлиги мавҳумлигича қолган. Умумий руҳдаги хабарлардан табиий газ ва энергетика соҳасига сармоялар ётқизиш масаласи кўтарилганини тушуниш мумкин, холос.