10 February 2012
22:23 -
ЕХҲТ Туркманистонга кузатувчиларни юбормоқчи эмас, бу тўғрими? Ўзбекистонда нима бўлган?
Индинга бу мамлакатда ўтадиган президентлик сайловлари Қурбонгули Бердимуҳамедов режими учун яна-да қулай шароитлар яратадиган бўлибди. Чунки, ўзига аъзо бўлган мамлакатларда сайловлар ва демократик жараёнларни кузатадиган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳатто Туркманистонга сайловни кузатишга боришдан бош тортибди. Бу мўътабар ташкилотнинг аразига Бердимуҳамедовга муқобил бўлган етти қўғирчоқ номзоднинг барчаси унга овоз беришини айтгани сабаб бўлган.
Бир томондан Туркманистон каби мустабид режимларнинг сайлов ўйинларини ўзига хос абсурд сифатида баҳолаш тўғридир, лекин сиёсий ва позицион нуқтаи назардан бундай фикр нотўғридир, дейди мухбиримиз. Албатта, ЕХҲТ кузатувчилари бу мамлакатга бориши ва сайловларни кузатиши лозим эди. Камида халқаро ҳамжамият олдида антижаларни ошкор қилиш ва миллат тақдирига бефарқ бўлмаган туркман зиёлиларининг қўлига дастак бериши лозим эди.
Бошқа тарафдан, қўғирчоқ номзодларнинг қилган иши ҳам улар яхши бошқарилмаётганини кўрсатади. Туркманлар бу масалада ўзбеклардан ўрганишса бўларди. Масалан, 1991 йили бўлган президент сайловида қатнаштирилган қўғирчоқ номзод Салай Мадамин Ислом Каримга овоз берганини овоза қилиб ўтирмади, дунё жамоатчлиги кўзи олдида Ўзбекистондаги сайловни демократик қилиб кўрсатиб берди. Сайлов бутунлай сохтакорликлар билан ўтганига қарамасдан, бу ҳақда биронта шикоят ҳам бермади, аксинча, Ислом Каримни ғалабаси билан расман табриклади.
Тўғри, ЕХҲТнинг кузатувчилари ўшанда ҳақиқатни илдизини кўра билдилар ва ўз ҳисобатларида сайловнинг асосий камчилиги – “Бирлик”нинг номзоди Абдураҳим Пўлатнинг унда иштирок этишига йўл берилмагани эканлигини уруғуладилар.
Ислом Карим Салой Мадаминнинг хизматини қадрига етмасдан, уни бир марта ишлатиладиган презирвативдек улоқтиргани (расмда), аввал ўзи берган 53-54 сонли квартираларни олиб қўйиши ва ўша уйлардан бирида яшаган қўғирчоқнинг укасини кичкинароқ ҳужрага ўтқазиб, 13 йилдан бери ўша ерда ушлаб туриши адолатсизликдир.
Балки, туркманларнинг қўғирчоқ номзодлари ўзбек қўғирчоғининг тарихини билишгани сабабли ва келажакаларини таҳлика остига қўймаслик мақсадида, Тукманбоши-2 га овоз беришларини олдиндан айтиб қўйишгандир.