10 February 2012
21:49 -
Бош прокурор порнографияга қарши, порно маҳсулотлар бозори эса кенгаймоқда
Мамлакат Парламентига порнографик маҳсулотлар тарқалишига оид қонунчилик таклифи билан чиққан Бош прокурор Рашитжон Қодировни беҳаёлик тарғиботчиларига нисбатан чораларнинг заифлиги ташвишлантиради. Шу боисдан ҳам прокурор Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигининг мазкур иллатга қарши моддаларига жиддий ўзгартиришлар киритиш тарафдори. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 130-моддаси (Порнографик маҳсулотларни тарғиб қилиш, тарқатиш)да назарда тутилган нисбатан енгил жазо тури кучайтирилиши, яъни 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш нормаси киритилиши лозим.
Сўнгги 3 йилда 44,5 миллион сўмлик порномаҳсулотлар мусожара қилинган, 430 нафар шахс турли даражада жавобгарликка тортилган. Аммо порномаҳсулотлар бозори кенгайиб бормоқда. Масалан, пойтахтдаги Янгиобод эски буюмлар бозори порно маҳсулотларга нисбатан талаб катта бўлган ўзбеклар эвазига гавжум бўлиб бормоқда.