10 February 2012
23:02 - Давлат ҳокимиятида ишлашни истаганлар коммунал тўловларни тўлаши лозим
Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органлари, муассасалар ва давлат назоратидаги ширкатларнинг ходимлари ўзлари яшаб турган уй-жойларнинг коммунал тўловлари тўлангани ҳақидаги маълумотномаларни ишлайдиган жайларининг маъмуриятига келтириб топширишлари шарт қилиб қўйилди. Шунингдек, мактаб, мактабгача тарбия ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари ҳам ота-оналарининг коммунал тўловлардан қарзи йўқлиги ҳақидаги маълумотномаларни маъмуриятга топшириши зарур.

Мисли кўрилмаган бундай амалиёт юқоридан берилган махсус кўрсатма асосида жорий қилинишининг сабаби - коммунал тўловларда қарздорликнинг олдини олиш эмиш.

Бундан ташқари коммунал тўловдан қарзи бўлган фуқаро салонлардан автомашина сотиб ололмайди, уйи ва автоуловини ижарага беролмайди. Пенсия ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлиқ ололмайди.