10 February 2012
19:37 -
Афғонистонга электр энергияси экспорт қилаётган Ўзбекистоннинг шифохоналарида электр йўқ
“Ҳаракат” хатқутисига Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани Хўжаилғор ҚФЙда яшовчи фуқаро Чори Менглиев тумандаги муаммолар ҳақида мактуб йўллаб, Марказий шифохонанинг совуқ кунлар бошланганидан бери беморларни қабул қилмаётганини таъкидлаган. Мактуб олингандан кейин Яккабоғга қўнғироқ қилган мухбирларимизга туман марказий шифохонасининг қабул бўлими ходими айни фактни тасдиқлади, аммо вазиятдан чиқиш йўли сифатида муқобил энергия манбалари (движок мосламаси)дан фойдаланилаётганини эътироф этди.
Туман прокуратураси (+998 75 58 222 53 11) навбатчилик қисми ҳам электр энергияси муаммоси аҳоли қарздорлигидан келиб чиқаётгани, бунинг жабрини ҳатто шифохоналар ҳам тортишаёганини яширмади. “Аммо реанимациядан светни узганимиз йўқ, у ерда оғир беморлар бўлиши мумкин-да” деди прокурор ёрдамчиси.
Шаҳрисабз тумани Марказий касалхонаси эса бу ерга келаётган беморларнинг камида 10 литр бензин билан келишини тавсия этмоқда. Шифохонанинг хўжалик бўлимига ўрнатилган қўлбола электр энергияси етказиб берувчи қурилмалари бензин билан ишлайди. Деҳқонобод туманида ҳам шу аҳвол. Вилоятнинг Нишон туманида реанимациядан ташқари туғруқ бўлимида ҳам лампочкалар ёниб турибди, аммо бу ерга ҳар бир бемор камида 20 литр сувни ўзи билан олиб келиши лозим. Чунки қарийб 1,5 йилдан буён бу шифохонада на ичимлик, на фойдаланиш учун сув йўқ. Ёз ойларида шифохона ёнидан оқиб ўтувчи канал беморлар-у шифокорлар жонига оро киради.
Янги йилдан, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга 9 миллион АҚШ долларига тенг электр энергияси етказиб беришга шартнома имзолаган. Бир киловати 6 цент экани айтилаётган маҳсулот баҳоси ички бозордаги истеъмол нархи билан солиштирилса, 4 сўмни такшил этади. Яъни, энергия ўзбекларга қараганда афғонларга 4 сўм (0,003 цент) қиммат сотилмоқда.
Ўзининг иқтисодичи эканини бот-бот эътироф этадиган Ислом Каримни айблаб бўлмайди, 4 сўм бўлса ҳам ҳарна-да. Ўзбеклар чироқсиз, иссиқсиз ўтирса ҳам, ҳукумат чўнтагига пул тушади. Ҳукуматдагиларнинг ўзи уни еб кетишади.