04 February 2012
20:32 -
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Кенжа Жўраев қамоққа олинди
Бу ҳақдаги маълумотни ўзини вилоят ҳокими Сайфиддин Умаровнинг ёрдамчиси деб таништирган мулозим (+998 72 226 30 90) тасдиқлади. “Ака, 3-4 кун бўлди, шунақа бўлиб қолди, нима деймиз энди, яхши киши эдилар” деди мухбиримизнинг саволига жавобан мулозим. Унинг таъкидича, Кенжа Жўраев вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммунакация, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган. Ўтаётган ҳафтанинг чоршанба куни хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура ходимлари иштирокида тузилган гуруҳ томонидан хизмат хонасида ҳибсга олинган.
Унга нисбатан анъанавий коррупция билан боғлиқ айбловлар асосида жиноят иши кўрилаётгани маълум бўлди. Жўраев Жиззах вилояти прокуратурасида терговларга жалб қилинган бир қанча шахснинг кўрсатмаларига биноан ҳибсга олинган.