04 February 2012
06:20 - АҚШ фондлар бозоридан хушхабар, Dow Jones индекси яхшигина юксалди
Кеча, яъни бу ҳафтанинг охирги иш куни Нью-Йоркдаги фондлар бозорида катта жонланиш кузатилди, Dow Jones индекси бир кунда 157 поғанага (1,23%) юксалди. Ҳафталик умумий ўсиш эса 202 бўлди. Шундай қилиб, Dow Jones энди12862 га тенг.

2008 йилнинг ёзида бошланган иқттисодий кризис давомида 14 мингдан 7 мингга тушган Dow Jones индекси, кейин зиг-заг шаклида бўлса ҳам давомли юқорига кетиб, 2011 йилнинг 2 май куни 12875 га чиққан, кейин яна тушганди. Демак, бугун бу индекс молиявий кризисдан кейинги энг юқори чўққисига етди ҳисоб.