04 February 2012
20:50 -
Москвада 20 градусли совуқда “Адолатли сайловлар учун!” митинги бўлди, Путин тарафдорлари ҳам альтернатив тадбир ўтказишди
Ўтган йили 10 декабрда Болотная майдонида, 24 декабрда Сахаров проспектида ўтказилган шу каби митингларда 50-100 минг атрофида Путин режимидан норозилар тўпланганди. Бугун 20 градуслик совуққа қарамасдан, Октябрь майдонидан Болотная майдонига юриш қилган намойишчиларнинг сони, унинг ташкилотчиларига кўра 120 минг, полицияга кўра, 35 минг эканлиги айтилмоқда. Ҳамма намойишчилар ҳали Кремлга яқин жойдаги Болотная майдонига етиб келмасданоқ бошланган митинг бир соатча давом этди ва ҳозиргина тамом бўлди.
Намойишчиларнинг қўлида “Адолатли сайловлар учун!”, “Путинсиз Россия” каби шиорлар бор, улар шу шиорларни айтиб, вақти-вақти билан ҳайқиришарди. Митингга президентликка номзод Михаил Прохоров ҳам қатнашган.
Совуқ туфайли митингни қисқа вақтда тугатиш режалаштирилган эди. 10 киши сўзга чиқди, ҳар бирига 3 минут вақт берилган. Ҳамма сайловлар адолатли бўлишини талаб қилишди, Путинга овоз бермасликка чақиришди.
Бу митингга альтернатив ўлароқ ҳукуматнинг ўзи “Поклонная гора”да Путин тарафдорларининг митингини ташкил қилганди. Қатнашчиларнинг катта қисми ташкилий равишда автобусларда келтирилган. Путиннинг ўзига қарши чиқаётганларни “зарғолдоқ инқилоби истаётганлар” деб айтгани учун, бу митинг антизарғалдоқчилик шиорлари остида, расмиятчилик учунгини ўтказилиб, ярим соатда тугаган. Табиий, давлат телеканаллари асосан шу митингни улуғлаш билан овора. Уларнинг айтишича, Путинга қаршиларнинг митингига 20-30 минг, Путин тарафдорлари митингига 90 мингдан кўп одам келган.
Шундай совуқда Путинга қарши бўлганлар катта митинг ўтказолганлари жиддий ютуқдир. Путин сайловларни ютса ҳам, унинг иши оғир бўлади. Норозилик компанияси инқилиб даражасида оммавийлашиб кетиши ҳеч гап эмас.