03 February 2012
23:04 - “Ҳаракат” хатолиги иддао этилаётган хабарларига раддия бермайди, чунки хато йўқ
“Ҳаракат” таҳририятидан: Маълумки, сўнгги кунларда агентлигимиз тарафидан тарқатилган икки хабарга ишончли бўлмаган жойлардан раддия тарқатилди.

24 январда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи газ қувурида портлаш содир бўлгани ҳақидаги хабаримизга “Ўзбекнефтегаз”нинг ўзи йўқ Информацион хизмати тарафидан берилган раддияга мунсабатимизни аввал очиқлагандик.

Иккинчи хабаримиз бироз жиддийроқ бўлиб, Навоий тоғ кон металлургия комбинати Бош директори, сенатор Қувондиқ Санақуловнинг коррупциявий жиноятларда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида эди. Бу комбинатнинг мавжудлигига ҳам шубҳамиз бўлган Матбуот хизмати хабаримизни рад этди. Аммо, мухбирларимиз бу раддияни тасдиқловчи ҳужжатни тополмадилар. Комбинатнинг расмий телефонлари қўнғироқларга жавоб бермади.

Биз бундай масалаларга жиддий ёндошишимизни кўрсатиш учун 2007 йилда бўлган бир воқеани эслатмоқчимиз. Ўшанда Бухоро вилояти ҳокими Самойдин Ҳусеновнинг уй ҳибсига олингани ҳақидаги хабарлар хато эканлигини айнан мухбирларимиз аниқлашганди.

“Ўзбекнефтегаз”нинг ёлғон раддияси, Бухоро вилояти ҳокими ва Навоий тоғ кон металлургия комбинати Бош директори атрофида бўлган гап-сўзларга оид хабарларимиз билан қуйидаги линклар орқали танишишингиз мумкин.