04 February 2012
00:16 - Шубҳалар ортмоқда, Қозоғистон ва Словакия элчилари ҳам ташқи ишлар вазирлигига чақирилган (Тўлатилган вариант)
Кечаги хабарларимиздан бирида, шу кунларда жуда кўп мамлакатларнинг элчилари ташқи ишлар вазирлигида қандайдир учрашувларга келаётгани, бу ҳақдаги хабарларда учрашувларнинг тафсилотларига доир ҳеч қандай маълумот йўқлигига шубҳа билан қараб, элчиларга ҳозирча ўзбеклардан сир тутилаётган муҳим бир нарса билдирилаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилгандик.

Бугун Қозоғистон элчиси Борибой Жесамбин ва Словакия элчиси Юрай Сивачек билан ҳам ташқи ишлар вазилигида учрашув бўлибди. Қозоқ ва словак элчилари билан Ўзбекистон тарафидан ким кўришгани ҳам расмий хабарларда айтилмаган.

Хуллас, шубҳалар яна ортди, холос.