01 February 2012
16:18 -
Қозоғистонда Назарбоев Интеллектуал Мактабларининг сони 22 га чиқади
“2015 йилгача Миллий инновацион система тўла ишга тушиши керак, 2020 йилда бу система амалий натижалар беришга бошлайди. Таълим соҳасида тенги бўлмаган лойиҳалар ишлатмоқдамиз. Булар – “Янги Халқаро Университет”, “Махсус Фонд” ва “Интеллектуал Мактаблар”. “Интеллектал Мактаблар”га менинг исмим берилишига рози бўлдим”, деди Қозоғистон президенти янги йил арафасида миллатга мурожаатида.
Таълим ва Фан вазири Бақитжон Жумагуловнинг айтишича, ҳозир Қозоғистонда 7 та Назарбоев Интеллектуал Мактаби ишламоқда, 12 таси қурилмоқда. 2015 йилгача мактабларнинг умумий сони 22 га чиқиши керак.
Турли минтақаларда очиладиган Назарбоев Интеллектуал Мактабларига ўқувчилар махсус конкурслар орқали танланади, мақсад - турли соҳалар бўйича рақаботга қодир мутахассислик олиш учун олий таълим олишга тайёр бўлган ўқувчилар етиштиришдир. Дарслар дунёнинг энг илғор давлатларидаги савияда олиб борилади. Қозоқ тилини давлат тили сифатида ўргатиш ва уч тилнинг бирлиги (қозоқ, рус ва инглизча бўлса керак) - асосий принциплар ичида.
Бу мамлакатнинг Президенти Нурсултон Назарбой диктатор, аммо Ислом Карим кабилардан фарқли ўлароқ, оддий диктатор эмас. У миллатнинг келажаги учун бир нарсалар қиламан деб доимо ҳаракатда эканлигини тан олиш керак. Бу иддаонинг исботларидан яна бири - Назарбоев Интеллектуал Мактаблари системасини яратиш устидаги ишдир.
Ўзбекистонда таълим системаси деградация бўлиб бормоқда. Яқинда Ислом Карим раҳнамолигида бу йўналишда ҳам қозоқлардан орқада қоламиз. Балки, бу ҳам фожеа эмасдир. Ахир фан ва таълим соҳасида ҳам қозоқларга мардикорлар керак бўладику, улар эса Ўзбекистонда тайёр.