01 February 2012
14:26 -
Рус аёллари Анталияга дам олиш учунми ёки эрга тегиш учун келади?
Туркия матбуотидаги хабарларга кўра, ҳозир Ўртаер денгизи бўйидаги бу машҳур туристлар ўлкасида 18 минг рус келини яшайди. Уларнинг 12 минги Туркия фуқаролигини олган, қолган 6 минги фуқаролик олиш учун керак бўлган 5 йиллик мудддатни кутмоқда.
Бу ерга дам олиш учун Россиядан келадиган туристларнинг сони миллионларни ошганини ҳисобга олсак, рус келинларининг сон ҳал кўп эмаслигини тан олиш керак. Масалан, ўтган йили Анталияга Россиядан 2 млн 715 минг турист келган.
Русларнинг Туркияга дам олиш учун оқиши сўнгги 10-15 йил ичида юксак даражага чиқди, демак, бир йилда ўртача тахминан 1-1,5 минг россиялик аёл туркларга келин бўлмоқда. Охирги йилларда йиллик келинларнинг сони 2 мингдан ҳам ошганга ўхшайди.
Расмда – оддий рус-турк оиласидан бири.