01 February 2012
20:09 -
Тошкентда ўй-жой нархи охирги ойд тушди, тасодифми ёки кризис сигнали?
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Sion Group риэлторлик (баъзан “риелторлик” ҳам шаклида ёзилади) агентлигининг бугунги хабарига қараганда, Тошкентда уй-жойнинг бир квадрат метрга нархи ўтган йилнинг январига нисабатан 3,9 фоизга ошган бўлса ҳам, ўтган йилнинг декабри ойига нисбатан 0,8 фоиз тушибди.
Бу агентликнинг бошқа ходимларини билмаймизу, аммо раҳбарлари ичида маҳаллий миллат вакиллари йўқ. Агентликнинг сайти ҳам фақат рус тилида - sion.uz. Sion сўзининг маъноси ҳам тушунтирилмаган.
Агентлик нархларнинг ўзгариши ҳақида батафсил маълумотлар беради. Масалан, уй-жой нархидаги ўзгаришларнинг уй турига, маслан панел ёки ғишт эканлигига қараб фарқли эканлигини билдирилади.
Кўринишидан, агентлик уй-жойнинг нархидаги ўзгаришларни кенгроқ маънода анализ қилиш билан шуғулланмайди. Акс ҳолда, уй-жой нархининг тушиши молиявий-иқтисодий кризиснинг кўрсатгичи эканлиги айтилган бўларди.
Дарвоқе, Sion Group агентлигини реклама қилаётганимиз учун ҳақ олиш ниятимиз йўқ.
Расмда – уй-жой нархидаги сўнгги 13 ой ўзгаришлари.