01 February 2012
04:29 -
Тошкентда Меҳнат миграцияси бўйича рус-ўзбек ишчи гуруҳининг учинчи мажлис бўлди

Маълумки, ўзбек меҳнат муҳожирлари масаласи билан давлат миқёсида шуғулланиш лозимлиги узоқ йиллардан бери “Бирлик” тарафидан гапириб келинади. “Бирлик” халқ ҳаракати ва унинг давомчиси бўлган “Бирлик” Партияси бу масала бўйича махсус резолюциялар қабул қилган, Ўзбекистонда бу масалалар билан шуғулланадиган вазирлик тузиш таклифини Ўзбекистон президентига топширган.
Тошкентда ўтказилган мажлис “Бирлик”нинг таклифлари йўналишдаги ишлар билан шуғулланаётгани мақтовга сазовордир. Аммо, ҳар замонда ўтказиладиган бундай мажлислар бор муаммоларни принципиал ҳал қилолмайди. Ҳали ҳам бўлса, махсус вазирлик яратиш масаласи кун тартибига олиб келиниши керак. Қанча тез бўлса, шунча яхши.