30 January 2012
06:50 - Канадада яшайдиган Эронли йигит порносайт очгани учун ўлимга маҳкум қилинди
36 ёшли Саид Малакпур 2008 йилда Канададан ўз юрти Эронга келганда, форсча порносайт яратиш ва уни юритишда айбланиб ҳибсга олинган, ўтган йили ўлим жазосига маҳкум қилинган экан. Фарс агентлигининг кеча тарқатилган хабаридан маълум бўлишича, Саидга чиқарилган ҳукм Олий Суд тарафидан тасдиқланибди.

Йигит аввалига айбларига иқрор бўлган, аммо кейин ўз эътирофларидан воз кечган экан. Унинг айтишича, у тайёрлаган программаларни кимлардир ўзига билдирмасдан олиб, Интернетда тарқатишган эмиш.

Канада давлати ва бир қатор халқаро ташкилотлар ўлим жазосини бекор қилиш талаби билан Теҳронга босим уюштиришмоқда.