30 January 2012
23:11 -
Сурия: Ҳукумат қўшинлари қўзғолончиларга айланган норозилар билан қонли урушини давом эттирмоқда
Маълумки, бир неча ойдан бери Сурия диктатори Башар Асаднинг истеъфосини талаб қилаётган намойишлар давомида, турли маълумотларга қараганда, 2-3 минг киши ҳукумат қўшинлари тарафидан ўлдирилди. Аммо, намойишлар тўхтамаяпти. Аксинча, намойишчилар қўзғолончиларга айланишди, энди уларнинг қуролли кучлари бор. Бир қатор ҳарбийлар уларнинг сафига ўтиб кетди.
Кеча ҳукумат қўшинлари билан қўзғолончиларнинг Дамасқ яқинидаги тўқнашувида, қўзғолонилардан 58 киши ҳалок бўлган. Ҳукумат тарафининг талофотлари ҳақида маълумот йўқ. Яъни, мамлакатда, росмана фуқаролар уруши бошланди, дейиш мумкин.
Хавфсизлик таъминланмагани сабабли, Араб Давлатлари Лигасининг кузатувчилари Суриядан чиқиб кетишга қарор қилдилар.
БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Сурияга қарши санккциялар киритиш масаласини муҳокама қилмоқда, аммо Хитой ва Россия бунга қарши. Россия очиқчасига ўзининг Араб дунёсидаги сўнгги ҳамкори Башар Асадни сақлаб қолишга интилмоқда. Шу сабабли, Башар Асаднинг мухолифлари жаҳон мамлакатларидаги Россия элчихоналари олдида норозилик акциялари ўтказишнги ҳам режалаштирмоқдалар.
Шундай мураккаб вазият давом этар экан, бугун Сурия ҳукумати қўзғолончилар билан Москвада музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди. Бироқ, қўзғолончилар бу таклифни рад этишди. Уларга музокараларнинг Москва ўтказилиши ёқмаган бўлиши мумкин.
Жараёнлар шундай кетаверса, яқин-орада Сурия қўзғолончилари биронта шаҳарни босиб олиб, у ерда ўз вақтли ҳукуматларини қурадилар, Ғарб уларни қўллаб қувватлайди, Башар Асад йиқитилади. Ҳозир уни Араб Давлатлари Лигасиги кирувчи мамлакатлар ҳам қўллаб-қувватламаётганини ҳисобга олсак, у бечоранинг қочадиган жойи ҳам йўқ. Россия уни қабул қилишдан қўрқса керак.
Хуллас, Башар Асадни Ҳусни Муборакнинг куни кутмоқда.