27 January 2012
04:07 -
Навоий ТКМК директори Қувондиқ Санақулов жиноий жавобгарликка тортилган
4 кун аввал Навоий тоғ кон металлургия комбинати директори, сенатор Қувондиқ Санақуловнинг ҳибсга олингани борасидаги маълумотни мухбирларимизга Навоий вилояти ҳокимлигининг ўртамиёна мулозимларидан бири етказди.
Маълум бўлишича, Санақулов анъанавий коррупциявий жиноятларда айбланмоқда. Бир неча мустақил манбалар орқали тасдиқланган бу хабарни, табиийки, расмий йўллар билан олишнинг имкони йўқ. Бундан ташқари ишнинг қайси мақомда экани, Санақулов айбланаётган коррупциявий жиноятлар нималардан иборатлиги борасида узуқ-юлуқ маълумотларгина мавжуд холос.
Бунинг устига, Қувондиқ Санқақулов ўз вақтида Бош вазир ўринбосари бўлган ва юқори мартабаларда ишлаб келган ҳукумат амалдорларидан биридир. Ҳозирда ҳам Президент томонидан тайинланадиган 16 нафар сенаторнинг бири, турли йилларда ҳукумат мукофотларини олган шахсдир.
У 2008 йилнинг июнидан бери комбинатга раҳбарлик қилиб келар эди. Комбинатнинг Санақуловдан олдинги раҳбари Кучерскийнинг эса мамлакатдан қочиб кетгани ҳаммага маълум.