27 January 2012
03:48 -
Сенсация: Солиқчи Беҳзод Мусаев АҚШдан бошпана олган
Ўз манбамиздан олинган хабарга кўра, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев Қўшма Штатлардан сиёсий бошпана олган. Солиқ ва иқтисодий билим асослари соҳадасиги ўзаро тажриба алмашиш бўйича дастур доирасида АҚШда бўлган солиқчи Ўзбекистонда ўзига нисбатан хавф сезаётганини айтиб, океан ортида қолишни афзал билган. Унинг кейинги тақдири борасида маълумотлар йўқ.
Мухбиримизнинг Мусаев борасидаги телефон орқали сўровига қўмита қабулхонаси ходими унинг эндиликда ишламаётганини айтиш билан чекланди.
Янги йилни раиснинг биринчи ўринбосарисиз бошлаган Давлат Солиқ қўмитаси Ҳайъатининг кечаги мажлисида соҳани корруциядан тозалаш, порахўрлик масалалари муҳокама қилинибди. Беҳзод Мусаевнинг чат элда қолганини тилга олмаган бир қатор оммавий ахборот воситалари кечаги мажлис ҳақида хабар тарқатмоқдалар.