24 January 2012
19:26 -
Тошкентда мактаб директори коррупциявий жиноятларда айбланмоқда
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судья Г. Тўлашова раислик қилаётган маҳкамаси қора курсисида шаҳардаги 206-мактаб директори Хосият Муқимова ўтирибди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг мулкни талон-тарож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, порахўрлик ва пора олди-бердисида иштирок этиш жиноятлари билан айбланаётган директорга нисбатан ўтган йилнинг октябрида жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Суд материалларига кўра, таълим даргоҳи раҳбари бир неча миллион сўмлик талон тарожликка йўл қўйган, ота-оналардан пора олган. Шунингдек, педагогларга “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” унвони олиб бериш баҳонаси билан пора олди-бердисида воситачилик қилган.
Маҳкамада гувоҳ сифатида сўроқ қилинган журналист ва ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, директор айсбергнинг бир учи холос, жиноятларнинг илдизи эса бевосита тизим билан боғлиқдир. Айнан коррупцион фаолиятига кўра маориф тизимидан четлатилган собиқ вазир А. Мараҳимов иши ҳам бунга мисол бўла олади.
Қонун талабига кўра собиқ директорни узоқ йиллик қамоқ жазоси кутмоқда, дейди мухбиримиз. Албатта ишга таниш-билиш аралашмаса ёки коррупционер маорифчилар ўз ҳамкасбларини қутқариб олишга уринмаса...